1

ҚЎҚОНДАН АНДИЖОНГА ЭЛЕКТРОПОЕЗД ҚАТНАЙ БОШЛАДИ

ЖАМИЯТ 09.08.2017, 11:19
ҚЎҚОНДАН АНДИЖОНГА ЭЛЕКТРОПОЕЗД ҚАТНАЙ БОШЛАДИ

Энг улуғ, энг азиз айём – Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами арафасида 8 август куни Қўқон, Марғилон ва Андижон шаҳарлари ўртасида электропоезд қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан ушбу йўналишлар учун 5 электричка модернизация қилинди. Натижада транспорт воситаларининг ташқи ва ички қиёфаси бутунлай ўзгарди. Вагонларга кондиционер, замонавий ўриндиқлар ўрнатилди. Хориждан яна 10 электропоезд келтириш режалаштирилган. Ҳар бир электричка 6 вагондан иборат.

Қайд этилишича, биринчи синов муддатида қатнайдиган поездлар енгил автомобилга нисбатан 40 дақиқа тезроқ манзилга етиб бормоқда. Поезд соатига 120 километр тезликда ҳаракатланади. Бағдод, Олтиариқ тумани, Марғилон шаҳри, Қува тумани ва Асака шаҳрига тўхтаб ўтади. Электропоезд қатнови йўлга қўйилиши муносабати билан Қўқон темир йўл вокзалида тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққанлар ушбу янги темир йўл йўналиши халқимизнинг турмуш даражаси ва сифатини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1