АсосийБУ ҚИЗИҚ

2,2 млн ўзбекистонлик туризм мақсадида хорижга чиққан

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 83,7 минг кишига кўп.

'2,2 млн ўзбекистонлик туризм мақсадида хорижга чиққан'ning rasmi

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг дастлабки 4 ойида 2 200 530 нафар Ўзбекистон фуқароси сайёҳлик мақсадида хорижга чиққан. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 83,7 минг кишига кўп.

Энг кўп сафарлар Қирғизистонга тўғри келган — бу давлатга қарийб 900 минг нафар ўзбекистонлик сайёҳ сифатида борган.

Тўрт ойлик даврда ўзбекистонликлар энг кўп қуйидаги давлатларга сафар қилган:

  • Қирғизистон — 899 004 киши
  •  Тожикистон — 388 452 киши
  •  Қозоғистон — 354 859 киши
  •  Саудия Арабистони — 138 113 киши
  • Россия — 115 094 киши
  • Туркия — 70 340 киши
  • БАА — 31 073 киши
  •  Хитой — 23 557 киши
  •  Таиланд — 16 291 киши
  • Миср — 15 823 киши.     

    Бошқа янгиликлар