АсосийJamiyat

​МАРКАЗИЙ БАНК ЎЗБЕКИСТОНДА 100 МИНГ СЎМЛИК КУПЮРА ЧИҚАРИЛИШИ ҲАҚИДАГИ МИШ-МИШЛАРГА ОЙДИНЛИК КИРИТДИ

'​МАРКАЗИЙ БАНК ЎЗБЕКИСТОНДА 100 МИНГ СЎМЛИК КУПЮРА ЧИҚАРИЛИШИ ҲАҚИДАГИ МИШ-МИШЛАРГА ОЙДИНЛИК КИРИТДИ'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда 50 минг сўмлик купюра чиқарилгандан сўнг Ўзбекистонда 100 минг сўмлик купюра ҳам чиқарилади деган миш-мишлар тарқалгани барчага маълум.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ЎзЭОАВМА Медиа Марказида ташкил этилган брифингда ушбу гап-сўзларга ойдинлик киритилди.

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Темур Ишметовнинг маълум қилишича, бу гап-сўзлар мутлақо асоссиз бўлиб, пул бирлиги чиқарилиши ҳақида бирор қарор қабул қилинса, албатта ОАВ орқали маълумот берилишини айтди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар