1

ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ОЛИБ ҚОЧИЛГАН АВТОМОБИЛЬ ЁНИБ КЕТДИ

ЖИНОЯТ 14.09.2017, 22:11
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ОЛИБ ҚОЧИЛГАН АВТОМОБИЛЬ ЁНИБ КЕТДИ

2017 йилнинг 13 сентябрь куни соат тахминан 17:00ларда, номаълум шахс, Юнусобод тумани, 4-мавзеси ҳудудида бўла туриб, шу ерда қаровсиз қолдирилган, фуқаро Камилов Орифжон Акмаловичга тегишли бўлган “Нексия” русумли автоуловни ғайриқонуний равишда очиб, уни олиб қочган ва А.Дониш кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб, йўл четидаги бордюрга урилиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган ва ҳодиса жойидан яширинган.

Бундан ташқари, шу куни соат тахминан 19:30 ларда, номаълум шахс, Юнусобод тумани ҳудудида, фуқаро Исматова Гулчехра Нарбековнага нисбатан куч ишлатган ҳолда, унга тегишли бўлган “Кобальт” русумли автомашинасини олиб қочган.

Шундан сўнг мазкур автомашинада А.Қодирий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтида, “Гранд палас” меҳмонхонасининг қаршисида, бетон тўсиққа урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этганлиги оқибатда автомашина ёниб кетган ва транспорт воситаларини олиб қочган шахс Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган.

Ҳолат юзасидан ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган суриштирув ишлари натижасида, автомашиналарни олиб қочиш жиноятларини РШТЁИМга олиб борилган Махкамов Шахзод Анварович содир этганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми “г” банди (транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида олиб қочиш) ва 267-моддаси 3-қисми “в” банди (транспорт воситасини босқинчилик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчиларнинг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.

Диққат !!! Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, “102” телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар идораларига мурожаат этиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1