1

ДИРЕКТОРЛАРНИ КАЛТАКЛАГАН СИРДАРЁЛИК ҲОКИМ УЗР СЎРАДИ

ЖАМИЯТ 14.09.2017, 22:49
ДИРЕКТОРЛАРНИ КАЛТАКЛАГАН СИРДАРЁЛИК ҲОКИМ УЗР СЎРАДИ

Куни кеча Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев маҳаллий мактаблар директорларини калтаклагани тасвирланган видео тарқалиб кетди.

Kun.uz нашрининг ёзишича, 12 сентябрь оқшомида вилоят ҳокими Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Сайхунобод туманига келиб, йиғилиш ўтказган. Унда туман ҳокими ҳамда мактабларнинг директорлари ҳам иштирок этган, йиғилишда Носиржон Эгамбердиев ўқитувчилардан узр сўраган.

Йиғилишда ушбу вазият юзасидан ҳали тегишли чора кўрилиши, у узр сўраш билан қутула олмаслиги қайд этиб ўтилган.

«Ҳокимнинг иши пахта терими мавсумидан кейин кўриб чиқилади. Унинг ишда қолиши масаласи тақдири юқоридан келадиган кўрсатмага боғлиқ», дея хабар берди Kun.uz нашрининг манбаси.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1