1

​10-СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙИГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

ЖАМИЯТ 14.09.2017, 23:16
​10-СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙИГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

2017/2018 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 1-сонли Тошкент академик лицейига қабул ўтказилади.

Келажакда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида ёки Ёнғин хавфсизлиги институтида ўқиб, ички ишлар органларида хизмат қилиш истагида бўлган ёшлар 2017/2018-ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 1-сонли Тошкент академик лицейида ўқишларини давом эттиришлари учун таклиф қилинади.

Айни вақтда Тошкент шаҳридаги барча академик лицей ва коллежларнинг 1-босқичида ҳамда умумтаълим мактабларнинг 10-синфида таълим олаётган ўқувчилар жорий йилнинг 17 сентябрь куни соат 18.00га қадар Тошкент шаҳар, Учтепа тумани 11-мавзе М.Шайхзода кучаси 64-уйда жойлашган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 1-сонли Тошкент академик лицейи (собиқ Жахон тиллари университети қошидаги Учтепа академик лицейи)га мурожаат қилишлари мумкин.

Танлов сухбат асосида амалга оширилади. Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари лозим:

- Туғилганлик тўғрисидаги гувохнома (метрика);

- Шаходатноманинг ксеро нусхаси;

- Мактабдан тавсифнома;

- Маҳалладан тавсифнома;

- Таржимаий хол;

- Расм 2 та (3/4 см).

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан, 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ёки Ёнғин хавфсизлиги институтига кундузги таълим шаклига ўқишга қабул қилиш фақат ИИВ академик лицейлари битирувчилари таркибидан амалга оширилади.

Батафсил маълумотнини Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтидан олиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1