Бразилиялик дарвозабон Пеленинг ютуғини ортда қолдирди

СПОРТ 26.11.2013, 17:49
Бразилиялик дарвозабон Пеленинг ютуғини ортда қолдирди
Бразилиянинг  “Сан-Паулу” жамоаси дарвозабони Рожерио Сени клублар учун ўйинлар сони бўйича футбол қироли Пеленинг ютуғини ортда қолдирди.

Пеле “Сантос” футболкасида 1116 та учрашувни ўтказган бўлса, якшанба куни Сени “Сан-Паулу” жамоаси учун 1117-ўйинни ўтказди.

"Замонавий футболда мингта ўйинни ўтказишнинг ўзи осон эмас. Битта жамоада ўйнаш-ўйнамаслигингдан қатъи назар, бу ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Нима бўлганда ҳам бу тарихий факт”, - дейди 40 ёшли дарвозабон.

“Сан-Паулу” жамоасида 1992 йилдан буён ўйнайдиган Сени уч бора Бразилия чемпионатида, икки марта Либертадорес кубогида (Европа Чемпионлар лигасининг аналоги), бир марта
клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1