1

​ЎЗБЕКИСТОНДА ХАЛҚАРО ДАРАЖАДАГИ ЮРИСТЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИ ОЧИЛАДИ

ЖАМИЯТ 22.09.2017, 11:21
​ЎЗБЕКИСТОНДА ХАЛҚАРО ДАРАЖАДАГИ ЮРИСТЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИ ОЧИЛАДИ

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида (АҚШ) ўзбек-америка бизнес-форуми бўлиб ўтди. Бизнес-форум ишида Ўзбекистон томонидан қатор давлат органлари, тижорат ташкилотлари ва молия институтлари вакиллари иштирок этишди. Америка томонидан АҚШ Давлат департаменти, АҚШ Савдо департаменти, йирик компаниялар, корпорациялар ва банк муассасалари вакиллари иштирок этди.

Бизнес-форум давомида Адлия вазирлиги АҚШнинг 5 та энг кучли юридик компанияси ҳисобланган “White & Case”, “Sidley Austin”, “Hogan Lovells”, “Holwell, Shuster and Goldberg” ва “Foley Hoag” ҳамкорлари билан алоҳида учрашувлар ўтказди. Нью-Йоркда бўлиб ўтган ўзбек-америка ҳамкорлиги бизнес-форуми доирасида мазкур энг кучли юридик компаниялар ва Адлия вазирлиги ўртасида Ўзбекистонда юристларни малакасини ошириш бўйича Меморандумлар имзоланди. Унга кўра махсус марказ очилади ва унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қўллаб қувватланади, деб хабар берди Адлия вазирлиги Ахборот хизмати.

Имзоланган ҳужжатлар доирасида халқаро инвестициялар ва тижорат низолари, адвокатлик техникаси масалалари бўйича тажриба алмашиш тренингларини ўтказиш ва юридик компанияларда вазирлик ва идоралар ходимлари учун амалиётларни ташкил этиш режалаштирилган. Ушбу тадбирлар вазирлик ва идоралар ходимларининг халқаро ҳуқуқ ва халқаро арбитраж масалалари бўйича билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1