1

2016 йилгача Қаршида $75,1 млнлик лойиҳа амалга оширилади

ЖАМИЯТ 02.12.2013, 16:29
2016 йилгача Қаршида $75,1 млнлик лойиҳа амалга оширилади
2013-2016 йилларга мўлжалланган дастур асосида Қашқадарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш доирасида Қарши шаҳрида жами 98 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 75,1 миллион АҚШ долларига тенг.
 
Шундан қиймати 8,9 миллион АҚШ долларига тенг 49 та истиқболли лойиҳа 2013 йилда тўлиқ амалга оширилиши кўзда тутилган, бу ҳақда вилоят хокимлиги матбуот хизмати хабар беради.

Харажатларнинг 3,7 миллион доллари ташаббускорларнинг ўз маблағлари, 5,6 миллион доллари банк кредитлари ва 1,2 миллион доллари хорижий сармоялар ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланган. Мазкур лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида Қарши шаҳрида жорий йилда 729 та янги иш ўрни яратилади.
 
2013 йилда дастурда кўзда тутилган лойиҳалардан 13 таси озиқ-овқат маҳсулотлари, 23 таси қурилиш материаллари, 13 таси бошқа турдаги ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида амалга оширилиши белгиланган.
 
Ноябр ойи ҳолатига кўра, 47 та лойиҳа устида олиб борилган ишлар тўлиқ якунланиб, жойларда ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Йил сўнгига қадар яна 2 та лойиҳа амалга оширилиши кутилмоқда. Озиқ-овқат саноатида амалга оширилган 3 та лойиҳа колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўзда тутади. 2 та лойиҳага кўра, сутни қайта ишлаш йўлга қўйилди. Ҳудудда 7 та лойиҳанинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми кенгайди.
 
2014 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилиши белгиланган битта, 2015 йилнинг иккинчи чорагига қўйилган яна битта лойиҳа муддатидан аввал ҳаётга татбиқ этилиб, шу йилнинг ўзидаёқ маҳсулот бера бошлади. Уларда қиймати 50 минг долларлик алюмин эшик ва ром, витражлар ҳамда 100 минг долларлик пластмасса яшиклар ишлаб чиқариш линиялари ўрнатилган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1