1

ЙЎЛ ЧЕТИДА МОЛ БОҚҚАНЛАР ҲАМ ЖАРИМАГА ТОРТИЛАДИМИ?

САВОЛ-ЖАВОБ 07.10.2017, 14:32
ЙЎЛ ЧЕТИДА МОЛ БОҚҚАНЛАР ҲАМ ЖАРИМАГА ТОРТИЛАДИМИ?

— Йўл четида мол боқишга йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари рухсат бермайди. Йўл четида мол боққанлар жаримага тортиладими?

А.Бердиев, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани

Холматжон САЙДАЛИЕВ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи:

—Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 1382-моддасига кўра, ҳайдовчиларга ҳар хил хизмат кўрсатиш мақсадида йўлнинг қатнов қисмида фуқароларнинг туриши, шу билан бирга йўлларга ажратилган минтақа теграсида мол боқишга нисбатан ҳам энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солинади.


ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ

Айни пайтда Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи миқдори 149 775 сўмни ташкил этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1