1

ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАРДА ИШЛАЁТГАН ИШЧИЛАРНИНГ МАОШИ ҚАНЧА?

САВОЛ-ЖАВОБ 07.10.2017, 14:40
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАРДА ИШЛАЁТГАН ИШЧИЛАРНИНГ МАОШИ ҚАНЧА?

— Ўғлим Жиззах эркин иқтисодий зонада ишчи, ойлиги 400-500 минг атрофида... Шу маош билан рўзғор тебратиб бўладими? Эркин иқтисодий зоналарда ишлаётганларнинг маошини ким назорат қилади?

Гулбаҳор Эштаева, Жиззах вилояти

Б.Низомов, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари:

— Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 3-моддасига асосан Меҳнат кодекси Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амал қилиши кўрсатилган шу жумладан “Жиззах” иқтисодиёт зонасида ҳам.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 153-моддасига асосан меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди.

Меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади. Меҳнатга ҳақ, қоида тариқасида, пул шаклида тўланади. Меҳнат ҳақини натура шаклида тўлаш тақиқланади. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 155-моддасига асосан муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас.

Меҳнат ҳақининг энг кам миқдорига қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар, нормал иш вақтидан четга чиққан ҳолда бажарилган ишлар учун оширилган миқдорда тўланадиган ҳақлар (157, 158-моддалар), шунингдек район коэффициентлари (153-модданинг тўртинчи қисми) қўшилмайди.

Шунингдек, қоидага кўра, ўриндошлик асосида, яъни асосий иш жойига эга ходим асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1