АсосийЖАМИЯТ

Келесда янги қурилаётган бинода ёнғин чиқди

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

'Келесда янги қурилаётган бинода ёнғин чиқди'ning rasmi

Бугун, 23 май куни Тошкент вилояти Тошкент тумани Келес шаҳарчасида янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 13:39 да Олмазор кўчасида жойлашган қурилиш объектида ёнғин чиққани ҳақида Тошкент вилояти ФВББга хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, соат 13:45 да ҳодиса жойига 2 та қутқарув бўлинмаси етиб борган. Ёнғин 13:48 да ўраб олинган ва 13:54 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида бинoнинг ертўла қисмида тахминан 40 квадрат метр майдонда қурилиш чиқиндилари ёниб зарарланган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар