09.12.2013 15:45
Париж Диснейленди 1,7 млрд.евро миқдорида қарздор бўлиб қолди
Шунингдек, у "Walt Disney Company”га 70 миллион евро миқдоридаги лицензия йиғимини ҳам тўлай олмаяпти. Америкадаги Диснейленд, қиммат нархларга қарамасдан, улкан маблағ тўплаётган ва мунтазам равишда сифатли хизмат кўрсатаётган бир пайтда, Париж
кўп сонли мижозларга қарамасдан, миллионлаб зарар кўрмоқда.
Бунга харажатларни қисқартириш бўйича қаттиққўл дастурлар сабабчи экани айтилади. Уларнинг амалга оширилиши мижозлар ва ходимларнинг хафсаласи пир бўлишини ва норозилигини келтириб чиқарган. Бунинг устига, октябрь ойи охирида бахтсиз ҳодиса ҳам юз берди: аттракционлардан биридан бола қулаб тушиб, оғир яраланган. Буларнинг барчаси француз Диснейлендининг обрўсини шубҳа остига қўймоқда.