1

Непалда автобус дарёга қулаб тушди

ДУНЁ 06.02.2014, 14:34
Непалда автобус дарёга қулаб тушди
Непалдаги йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, 7 киши жароҳатланди. 

Йўловчи автобус  мамлакатнинг марказий қисмидаги дарёга деярли 500 метр баланликдан қулаб тушган.

ИТАР-ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, жароҳатланганлар шифохонага етказилган. Қутқарувчилар воқеа жойига етиб келишган. Ҳозирда ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу феврал ойида Непалдаги иккинчи йирик ЙТҲ. Феврал ойининг бошида Окхалдхунга тоғли районларида йўловчи автобуси қулаши 10 кишининг умрига зомин бўлган, 47 киши жароҳатланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1