07.02.2014 11:40
Осиёда автобуслар бир-кетин ҳалокатга учрамоқда
Эслатиб ўтамиз, кеча Непалда йўловчи автобус мамлакатнинг марказий қисмидаги дарёга деярли 500 метр баланликдан қулаб тушган бўлиб, унинг оқибатида 14 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Феврал ойининг ўзида Непалда автобус қулаши оқибатида умумий 24 киши ҳалок бўлиб, 54 киши жароҳатланган.
Ҳиндистонда эса 4 феврал куни Махараштра штатининг Пун-Сатар шоссесида автобус ҳамда юк машинаси тўқнашуви оқибатида автобус тоғ дарасига қулаб тушган эди. Ҳалокат оқибатида 10 киши ҳалок бўлиб, 35 киши жароҳатланган.