Энг ифлосланган шаҳарлар (ФОТО)

ДУНЁ 08.02.2014, 13:14
Энг ифлосланган шаҳарлар (ФОТО)
Кимё саноати жадаллик билан ривожланиб бормоқда.  Аммо бу экологияга жудаям салбий таъсир ўтказмоқда.  Сайёрамиздаги айрим шаҳарлар шу даражада ифлосланганки, соғлом фиркловчи инсон у ерларда яшамайди. Аммо айримларнинг бошқа йўли йўқ.
 
 
Вапи, Ҳиндистон



Бу шаҳар ифлосланиши минглаб саноат корхоналарининг фаолияти билан боғлиқ. Корхоналардан чиқаётган ахлатлар одамларни шаҳарда яшаб бўлмайдиган аҳволга олиб келган. Юз минг тонна ахлатлар, металлар, он минглаб касал инсонлар шаҳарни  катта ахлатхонага ўхшатиб қўйган. Кўп сонли мажруҳ ва сурункали кассаликлар билан туғилаётганлар сони ошиб бориши, шаҳарни яшаш учун яроқсизлигидан далолатдир.  
 
Линьфэнь, Хитой



Бронхит, ўпка саратони, пневмония ва бошқа касалликлар авж олган шаҳар. Буларнинг барчасига шаҳарда фаолият юритаётган тошкўмир саонати сабабчисидир. Катта ҳажмда атмосферага чиқариб юбориладиган зарарли моддалар нафақат ҳавони балки ичимлик сувларини ҳам заҳарламоқда.
 
 
Ла Оройа, Перу


 
Бу шаҳар аҳолисининг кўп қисми қонда қўрғошин борлиги билан оғримоқда. Қўрғошин марказий
нерв тизимини бузилишига, иммунитетни тушиб кетиши ва саратон касаллигига олиб келади. Ла Орайа шаҳрида АҚШ компаниялари қўрғошин,  рух ва мис қазиб олиш билан шуғулланади.  
 
 
Дзержинск, Россия



Дзержинск Россиянинг энг ифлосланган шаҳридир. Бу ерда  таксинлар кўрсаткичи меъёрдаги миллион баровар ортиқ. Шаҳарда юз минг тонналаб кимёвий ахлатлар  кўмилган. Шаҳар ҳавоси, суви ва тупроғи фенол ва бошқа зарарли моддалар билан заҳарланган. Бу шаҳарда ўртача умр давомийлиги 45 йилни ташкил қилади.
 
Норильск, Россия



Блэксмит иститути олимлари Норильскни дунёда энг ифлосланган шаҳарларидан бири дея
таъкидлади. Тоғ-кон  саноатининг фаолияти оқибатида атмосферага тонналаб зарарли моддалар чиқариб юборилмоқда. Бу нафақат аҳолининг соғлиғига балким, шаҳарда қора қор, кислотали ёмғир ёғишига олиб келган. Норильск деярли яшаш учун яроқсизлигига қарамай, шаҳарда юз минглаб киши истиқомат қилади.   
 
 
Кабве, Замбия




Бу шаҳар Замбиянинг саноат маркази ҳисобланади. Корхоналар фаолияти давомида тонналаб зарарли моддалар, таксинлар билан атмосферани заҳарламоқда.
 
 
Гаина (Хайна), Доминика Республикаси



Бу шаҳар Доминика Республикасининг ғарбида жойлашган.  Шаҳар аҳолисининг юз мингга яқини қўрғошин билан заҳарланган. Гаина шаҳри автомобил учун аккумлятор ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради.  Эскириб қолган ишлаб чиқариш жараёни сабабли атмосферага кўплаб зарарли моддалар чиқиб кетган.  Буларнинг барчаси аҳолида мажруҳ туғилишларни, руҳий ва кўз касалликларини ортишига олиб келмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1