Жирафани ўлдирган ҳайвонот боғи ходимлари таҳдид остида қолишди

ДУНЁ 11.02.2014, 11:46
Жирафани ўлдирган ҳайвонот боғи ходимлари таҳдид остида қолишди
Аввалги хабарларимизда Копенгаген ҳайвонот боғи ходимлари 2 ёшли соғлом жирафани ўлдирганликлари ҳақида хабар берган эдик. Рейтер ахборот агентлигининг хабар  қилишича, ҳозирда ҳайвонот боғи ходимларига турли таҳдидлар келиб тушмоқда.

Копенгаген ҳайвонот боғида 18 ойли Мариус лақабли соғлом ва ёш жирафа одамлар кўз олдида тўппонча билан отиб ўлдирилди ва шерларга ем қилинди. Бу қарорни боғ ходимлари Мариусни икки яқин қариндош жирафалардан дунёга келгани билан изоҳлашган.  

Ҳайвонот боғининг илмий директори Бент Хольстнинг айтишича, душанба куни боғ ходими ва унинг оиласига турли таҳдидлар келиб тушган. Унга телефон орқали Хольст ва унинг оиласи ўлимга лойиқ эканлигини айтишмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Мариуснинг ўлдирилишига минглаб кишилар қаршилик кўрсатишган эди. 20 мингга яқин кишилар ушбу қаршикларга имзо чекишди. Бир неча бошқа боғ маъмурияти эса Мариусни уларга беришларини ҳам сўрашган. Шунга қарамай ҳайвонот боғи ходимлари уни ўлдиришди.  Қарши бўлганларга эса боғ маъмурияти яқин қариндошлардан бўлган ҳайвонларни йўқ қилиш ва бошқа ерга бериб юбормаслик кераклиги ёзилган Европа иттифоқининг репродукция дастурини кўрсатишган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1