АҚШ собиқ ҳарбийси жосуслик учун 30 йилга қамалди

ДУНЁ 11.02.2014, 12:43
АҚШ собиқ ҳарбийси жосуслик учун 30 йилга қамалди
АҚШ суди мамлакатнинг истеъфодаги ҳарбийсини 30 йилга озодликдан маҳрум қилди.

У Россия махсус ходимлари ниқобидаги ФҚБ (федерал қидирув бюроси) агентларига маҳфий ҳужжатларни етказишда қўлга олинган, дея  хабар беради Associated Press.

Виржинияда истиқомат қилувчи  Роберт Патрик Хоффман 20 йилдан ортиқ АҚШнинг ҳарбий хизматида бўлиб, маҳфий ҳужжатларга кириш имкони бўлган. Тергов натижаларига кўра, 2012 йилнинг 21 октябр куни у АҚШ хавфсизлик хизматининг маҳфий хужжатларини Россия махсус хизмати ходимларига бериб юборишга ҳаракат қилган. Аслида улар ФҚБ агентлари бўлишган. 

2013 йилининг августида суд уни айбдор деб топган. Душанба куни эса Нофолк шаҳри федерал суди Хоффманни 30 йилга озодликдан маҳрум қилгани маълум бўлди.

Прокуратура Россия ушбу ҳужжатларни олиш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмагани, Россиянинг бунга алоқаси йўқлигини айтган. Шунингдек, прокуратура шунчаки  шубҳа остида бўлганларни қўлга олиш учун Россия махсус хизмати ниқоби остида фаолият юритишганини маълум қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1