“INFOLIB-2017» VI Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида “Ислом Каримов асарлари билимдони” танлови бўлиб ўтди
Танловда вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари иштирок этдилар.
Мазкур танлов Биринчи Президентимиз асарларини кенг тарғиб этиш, улар томонидан ватан манфаати, халқ фаровонлиги йўлида амалга оширилган улуғвор ишлар билан аҳоли, айниқса ёшларни яқиндан таништириш, шунингдек, ватанга садоқатли, миллий ва умуминсоний қадрият, анъаналарга содиқ, юксак маънавиятли авлодни шакллантириш мақсадида ташкил этилди.
Танлов иштирокчилари уч шарт бўйича аниқланди. Натижалари бўйича қуйидагилар ғолиб деб эълон қилинди:
1 ўрин - Кожахметов Сейткасым Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани 1-сон мактаб АРМ мутахассиси
2 ўрин - Зойирова Сайёра Навоий вилояти Зарафшон шахридаги 6-мактаб АРМ кутубхоначиси
3-ўрин - Набиева Севара Андижон вилояти АКМ хизмат кўрсатиш бўлимининг 1-тоифали мутахассиси
Танлов ғолибларига дипломлар, сертификатлар, қимматли совринлар ва Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг эсдалик совғалари топширилди.