АсосийSport

КАРЛЕС ПУЙОЛНИНГ ЮРТИМИЗГА ИККИНЧИ ТАШРИФИ

'КАРЛЕС ПУЙОЛНИНГ ЮРТИМИЗГА ИККИНЧИ ТАШРИФИ'ning rasmi
«Барселона» клубининг афсонавий собиқ ҳимоячиси, Испания терма жамоаси таркибида Европа ва Жаҳон чемпиони бўлган Карлес Пуйоль 9 ноябрь куни Тошкентга ташриф буюради.

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов шу йилнинг сентябрь ойида Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашганди.

Учрашув давомида Ўзбекистон делегацияси футбол тарғиботини кучайтириш мақсадида ФИФАдан дунё футболининг ёрқин афсоналари ва бугуни кун "юлдуз"ларини Ўзбекистондаги ёш футболчиларга маҳорат дарси ўтиб бериши учун таклиф қилишда амалий ёрдам сўраганди.

ФИФА президенти Жанни Инфантино ўз навбатида жаҳон футболи юлдузларини Ўзбекистонга юборишда амалий ёрдам беришни ваъда қилганди.

Карлес Пуйоль ташрифи давомида Ўзбекистондаги футбол академиялари ва болалар футбол мактаблари билан яқиндан танишади ҳамда у ерда футбол сир-асрорларини ўрганаётган ёш футболчилар учун маҳорат дарслари ўтиб бериши кутилмоқда.

Шунингдек, Жаҳон футболи афсонаси ўзбек футболи билан яқиндан танишиш мақсадида Олий лига 28-тур доирасида бўлиб ўтадиган «Пахтакор» ва «Олмалиқ» жамоалари ўртасидаги ўйинни ҳам бевосита «Пахтакор» стадионидан туриб томоша қилиб бориши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Карлес Пуйоль 2008 йилда ҳам Ўзбекистонга келганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар