Самарқандда 130 ўринли меҳмонхона мажмуаси барпо этилади, деб хабар қилди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.
Ушбу объект қурилишига Туркиянинг "APEAS Engineering & Construction" компанияси томонидан 20 миллион доллар миқдоридаги маблағ ажратилади.
«APEAS Engineering&Construction» турк компаниясининг бошлиғи Yusuf K.Taymaz Самарқанд вилояти ҳокими билан учрашиб бу борада музокара олиб борди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 25-26 октябр кунлари Туркияга давлат ташрифини амалга оширди. Музокаралар натижасида икки мамлакат орасида 26 та муҳим шартномалар имзоланди. Савдо, саноат, банк-молия, инвестиция, туризм, юк ташиш, соғлиқни сақлаш, кадрлар тайёрлаш, мудофаа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир қатор ҳужжатлар қабул қилинди.







