АсосийДунё

Трамп Эрон ядровий дастурига “20 йиллик чеклов” ғоясини илгари сурди

Трампнинг таъкидлашича, 20 йиллик тўхтатиш “ҳақиқий кафолатлар” билан мустаҳкамланиши керак.

'Трамп Эрон ядровий дастурига “20 йиллик чеклов” ғоясини илгари сурди'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг ядровий дастурини 20 йилга тўхтатиш таклифи етарли бўлиши мумкинлигини айтиб, аввалги қатъий талаблардан бироз чекинган позицияни билдирмоқда. Трампнинг таъкидлашича, 20 йиллик тўхтатиш “ҳақиқий кафолатлар” билан мустаҳкамланиши керак. У аввал Эрондан уран бойитишни доимий равишда тўлиқ тўхтатишни талаб қилган эди.

Бироқ президент музокаралар жараёнида ҳали аниқ натижа йўқлигини, Теҳрон билан келишувга эришиш бўйича сезиларли силжиш кузатилмаётганини билдирди. Шу билан бирга, у Эронга нисбатан сабри тобора тугаётганини ҳам алоҳида таъкидлади.

Маълумотларга кўра, музокаралар доирасида турли таклифлар кўриб чиқилмоқда. Улар қаторида уран бойитишни узоқ муддатга тўхтатиш, шунингдек айрим санкциялар ва иқтисодий чекловлар масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Айни пайтда Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги келишмовчиликлар сақланиб қолмоқда ва томонлар бир-бирининг асосий таклифларини қабул қилмагани айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар