Sevimli

Майкл Жексоннинг ашаддий мухлислари эмоционал зарар учун бадал пули олишди

ДУНЁ 12.02.2014, 14:47
Майкл Жексоннинг ашаддий мухлислари эмоционал зарар учун бадал пули олишди
Франция суди қарорига кўра, Майкл Жексоннинг 5 нафар мухлиси унинг ўлими оқибатида олган эмоционал зарар учун бир евродан олишди. Бу ҳақда Interfax.ru нашри хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, ушбу ҳолат юзасидан поп қиролининг 34 нафар мухлисидан даъво тушган. Барча даъволар марҳум хонанданинг ўлимида айбланган, 2011 дан 2013 йилгача озодликдан маҳрум этилган шифокор Конрад Мюррейга  йўналтирилди.  

Орлеан шаҳри суди қарорига кўра, фақатгина 5 нафар мухлис эмоционал зарар етказганини исботлай олган. Адвокатларнинг айтишича, бундай вазият жаҳон суди амалиётида илк бор юзага келган.



Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+26.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10922.03
USD 17.74
11289.01
EUR 136.1
180.31
RUB 0
1