1

Ўз ҳаётидан кўнгли тўлмаганлар учун кўришни тавсия этамиз! (ВИДЕО)

ДУНЁ 12.02.2014, 15:40
Ўз ҳаётидан кўнгли тўлмаганлар учун кўришни тавсия этамиз! (ВИДЕО)
Николас Вуйчич дунё бўйлаб миллионлаб одамларни ўз мисоллари билан руҳлантирувчи инсон. 

Ник қўл ва оёқсиз дунёга келган. Аммо у оёқ кафти ва икки бармоғи билан кўп нарсага қодир. У икки бармоғи билан тиш тозалайди, чўмилади, юради, компьютерда ишлайди, ёзади ҳамда скейтда учади. 

Николас 1982 йил 4 декабр куни Брисбенда дунёга келган. Ота-онаси Никни оддий мактабда таълим олишини исташган, бироқ ўртоқларининг шавқатсиз ҳаракатлари сабаб, 1990 йил у ўз жонига қасд қилмоқчи бўлади. 

Бироқ Ник нафақат ушбу қийиничиликларни енгиб чиқади балки бутун бахт билан яшашни ўрганади. Еттинчи синфда у ҳайрия ишларида қатнашиб, синф сардори бўлади, 1999 йилдан бошлаб черковларда ўз чиқишлари билан қатнашади ва “Поёни йўқ дунё” номли ташкилот очади.
 
Ник 40 дан ортиқ мамлакатларда бўлиб, ҳаётга бўлган ишончи ва умидини йўқотганларга ўзининг мисол ва маърузалари билан уларни қайтариб беради. Унинг китоблари, маърузалари инсонларга ҳаёт мазмунини англашга ёрдам беради.

<center><iframe width="480" height="300" src="http://mover.uz/video/embed/youo1jpj/" frameborder="0" allowfullscreen></iframe></center>

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1