АҚШ жанубидаги ноқулай об-ҳаво шароитидан қурбонлар сони ортмоқда

ДУНЁ 13.02.2014, 12:19
АҚШ жанубидаги ноқулай об-ҳаво шароитидан қурбонлар сони ортмоқда
АҚШ жануби ва жануби-шарқидаги ноқулай об-ҳаво сабабли содир бўлаётган ЙТҲ оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, бу ҳақда [url=http://ap.org/]Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабар бермоқда.
 
[url=http://www.cnn.com/]CNN телеканали маълумотларига кўра, қорли бўрон АҚШ жанубига ёмғир ва кучли қорбўронлар олиб келди, оқибатда йўлларда қалин муз қатлами ҳосил бўлди. Дарахтлар ҳам қотиб қолган музлар оқибатида электр узатиш симларини узиб, йўллар устига йиқиляпти. Оқибатда 500 мингга яқин уй ва корхоналар чироқсиз қолмоқда. Салкам 3,3 минг ҳудуддаги авиарейслар об-ҳаво шароити сабабли қолдирилган.
 
22 та Америка штати қорли бўрондан азият чекмоқда. Уларнинг ярмида фавқулодда вазият эълон қилинган. Вашингтонда ноқулай об-ҳаво шароити сабабли пайшанба куни кўплаб ҳукумат идоралари ёпилган.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1