АҚШ маъмурияти Исроилни Эрон билан олиб борилаётган музокаралар жараёнидан амалда четлатган. Бу ҳақда The New York Times Тел-Авивдаги манбаларга таяниб хабар берди. Бў ҳақда Zamon.uz маълум қилди.
Нашрга кўра, Исроил расмийлари Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокаралар ҳақида етарли маълумот олмаяпти ва муҳим тафсилотларни дипломатик манбалар орқали йиғишга мажбур бўлмоқда.
Америкалик мансабдорларга кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп Исроилни яқин иттифоқчи сифатида кўрса-да, Эрон билан музокараларда уни тенг ҳуқуқли шерик сифатида эмас, балки иккинчи даражали иштирокчи сифатида баҳоламоқда.
Таҳлилчилар фикрича, бу ҳолат Исроил бош вазири Биньямин Нетаняху учун сиёсий жиҳатдан салбий таъсир кўрсатиши мумкин, айниқса унинг сайловолди даврида.
Шу билан бирга, АҚШ ва Эрон ўртасидаги дипломатик алоқалар фаоллашгани айтилиб, айрим нашрлар Вашингтоннинг музокаралар билан бир қаторда ҳарбий вариантларни ҳам кўриб чиқаётганини маълум қилган.






