15.02.2014 10:10
3895
АҚШ музлаган йўлида юзлаб автомобиллар тўқнашуви содир бўлди
Бир неча юк машиналари ва 75 та енгил автомобиллар Филаделфия яқинидаги Бенсейлем шаҳри шоссесида бир-бирига тўқнашиб кетди.
ЙТҲ оқибатида бир неча киши жароҳатланди. Айнан ўша йўлда яна 30 машина бир-бирига урилиб кетган. Воқеа жойларига шифокорлар, қутқарув хизмати ходимлари ҳамда ўт ўчирувчилар етиб келишган.
ЙТҲ содир бўлган трассада автомобиллар ҳаракати бир неча соатга тўхтатиб қўйилди. Полиция томонидан айланма йўллар ташкил қилинди.
АҚШнинг 49 штатида кузатилаётган совуқ ҳаво юздан ортиқ ЙТҲларни юзага келтирмоқда.