АсосийJamiyat

ЖИЗЗАХ ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИДА “КАШМИР ҚЎШИҒИ” АСАРИ САҲНАЛАШТИРИЛДИ

'ЖИЗЗАХ ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИДА “КАШМИР ҚЎШИҒИ” АСАРИ САҲНАЛАШТИРИЛДИ'ning rasmi

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИДА АТОҚЛИ ДАВЛАТ АРБОБИ ВА ЁЗУВЧИ ШАРОФ РАШИДОВ ТАВАЛЛУДИНИНГ 100 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН “КАШМИР ҚЎШИҒИ” АСАРИ САҲНАЛАШТИРИЛДИ.

Шароф Рашидов қаламига мансуб “Кашмир қўшиғи” қиссаси табиатнинг жонланиши, ҳаётнинг курашдан иборат табиий ҳаракати маҳорат билан тасвирланган асарлардан биридир. Кўҳна ҳинд диёри афсонаси асосида яратилган асарда Кашмир ва Жамму халқларининг бой ўтмиши, юрт озодлиги ва мустақиллиги йўлидаги қаҳрамонона курашлари табиат тимсолларида акс эттирилган.

Театр ижодий жамоаси асардаги бу эзгу ғояларни қўғирчоқлар ҳаракати орқали ўзига хос бадиий талқин этиб, болалар қалбига етказишга ҳаракат қилди. Янги саҳна асарининг тақдимот маросимида театр мутахассислари, адабиётшунослар, педагоглар иштирок этиб, унинг режиссураси ва ижроси ҳақида сўз юритди. Қисса мазмуни, эзгу ғояси унинг қаҳрамонлари – асаларилар шоҳи – Бамбур, гуллар маликаси – Наргиз, ёвуз, емирувчи куч – Бўрон, зироат зараркунандаси – Хоруд ўртасидаги кураш қўғирчоқлар орқали қизиқарли, болалар руҳий дунёсига мос талқин этилгани барчада катта таассурот қолдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар