АсосийJamiyat

ОЛМА-ОТА ВА ОСТОНА ШАҲАРЛАРИГА ҚЎШИМЧА РЕЙСЛАР ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

'ОЛМА-ОТА ВА ОСТОНА ШАҲАРЛАРИГА ҚЎШИМЧА РЕЙСЛАР ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ'ning rasmi

ОЛМА-ОТА ВА ОСТОНА ШАҲАРЛАРИГА ҚЎШИМЧА РЕЙСЛАР ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

Парвозлар А-320 самолётларида амалга оширилади. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Қозоғистон Республикасининг қатор шаҳарларига янги авиапарвозларни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда МАК Ахборот хизмати хабар бермоқда. Жорий йил 4 декабрдан бошлаб Тошкент–Олма-Ота–Тошкент йўналишида рейслар жадвали қуйидагича:

Душанба куни HY-765 рейси Тошкентдан 15:10 да жўнаб, Олма-Отага 17:40 да етиб боради.

Душанба куни HY-766 рейси Олма-Отадан 18:40 да парвозга чиқиб, 19:20 да Тошкентга етиб келади.

2018 йил 4 мартдан эса Тошкент–Остона–Тошкент йўналишида янги рейслар йўлга қўйилади. Парвоз жадвали қуйидагича:

Якшанба куни HY-721 рейси Тошкентдан 18:10 да жўнаб, Остонага 21:10 да етиб боради.

Якшанба куни HY-722 рейси Остонадан 22:10 да парвоз қилиб, Тошкентга 23:10 да етиб келади.

Рейс вақтлари маҳаллий вақт билан кўрсатилган. Парвозлар А-320 самолётларида амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар