15.02.2014 17:37
3438
Буюк Британияда шторм оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Метеорологлар берган маълумотига кўра, шамол 129 километр соатига эсмоқда.
Лондон марказида кучли шамолдан бинонинг лепкаси 49 ёшли аёл бўлган машинанинг устига тушиши оқибатида ҳалок бўлди. Шунингдек, тўлқин Ла-Манше круиз кемасига берган зарбасидан сўнг 85 ёшли қария вафот этган.
Би-би-си хабар қилишича, 140 мингга яқин уй электр энергиясисиз қолмоқда. Сув тошқинлари эса аҳволни янада қийинлаштирмоқда.
Британияда кучли шамол ва ёмғир ўтган йилнинг ноябр ойидан бери тўхтамаяпти. Бу табиий офат мамлакатнинг кўп қисмида сув тошқинига олиб келиши билан бирга, бир неча кишининг умрига зомин бўлди.