1

ЖАРда юзлаб кончилар шахтада қолиб кетишди

ДУНЁ 17.02.2014, 10:20
ЖАРда юзлаб кончилар шахтада қолиб кетишди
Йоханнесбург яқинидаги ташландиқ шахтада 200 дан ортиқ кончилар қамалиб қолди. 

Ноқонуний ишлаётган кончиларга ёрдамга етиб келган қутқарувчилар 30 кишидан иборат бўлган гуруҳ билан алоқага чиқишди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Кончилар ҳеч қандай ҳужжатсиз шахтада олтин қазиб олиш билан шуғулланган. Шахтани тошлар босиб қолиши оқибатида улар ташқари ҳаётдан узилиб қолишган.  

Ишчилар орасида жароҳатланганлар ёки ҳалок бўлганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Жанубий Африка шахталари дунёдаги энг чуқур ва энг ҳавфли саналади. 2014 йилнинг феврал ойида бир ярим километр чуқурликда 9 киши қолиб кетган эди. Улардан 8 нафари ҳалок бўлган.
 
Шунингдек, 2012 йилда мамлакат шахталарида уммумий 112 киши ҳалок бўлган.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1