АсосийJamiyat

МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛАРИ САМАРҚАНДАГИ ЙИРИК КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТАДИ

' МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛАРИ САМАРҚАНДАГИ ЙИРИК КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТАДИ'ning rasmi

МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛАРИ САМАРҚАНДАГИ ЙИРИК КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТАДИ

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 2017 йилнинг 8-9 ноябрь кунлари Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳмонов, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов ва Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов Ўзбекистонга келади.

10 ноябрь куни минтақанинг беш давлати ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” вазирлар учрашувида иштирок этадилар ва 10-11 ноябрь кунлари “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мувзуидаги халқаро конференцияда нутқ сўзлайдилар.

    Бошқа янгиликлар