ГЕРМАНИЯ ФЕДЕРАТИВ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ ГЮНТЭР ОВЕРФЭЛЬД БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ БУЛУНҒУР ТУМАНИГА ТАШРИФ БУЮРДИ.
Меҳмонлар дастлаб туман ирригация тизими тасарруфидаги “Бот-бот”каналида Германия Тараққиёт банки лойиҳаси асосида амалга оширилган ишлар билан танишди. Бу ҳақда"Туркистон-пресс" АА хабар бермоқда.
Туман ҳокими Б.Баҳромов меҳмонларга Булунғурнинг табиати, табиий иқлими, географик жойлашуви, транспорт коммуникация имкониятлари ҳақида сўзлаб берди.
2010 йилда Германиядаги нуфузли банк томонидан берилган имтиёзли сармоя асосида “Бот-бот”каналининг 3,8 километри, яъни “Ғўбдин”агрофирмаси ҳудуди ва каналнинг “Булунғур”агрофирмасига кириш қисм бетонлаштирилди.
Сўнг меҳмонлар тумандаги қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежига ташриф буюрди. Муассасада Германия тараққиёт банкининг имтиёзли кредити ҳисобидан “Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга яқиндан кўмаклашиш”лойиҳаси бўйича сув, газ таъминоти ва канализация тизимларини ўрнатиш йўналишида ўқув устахоналарида олиб борилаётган ўқув-амалий машғулотларга гувоҳ бўлдилар.






