АсосийJamiyat

ЎЗБЕКИСТОН ГАЗ ЭКСПОРТИНИ ЙИЛИГА 3 451,78 МИЛЛИОН КУБГА ОШИРАДИ

'ЎЗБЕКИСТОН ГАЗ ЭКСПОРТИНИ ЙИЛИГА 3 451,78 МИЛЛИОН КУБГА ОШИРАДИ'ning rasmi

ЎЗБЕКИСТОН ГАЗ ЭКСПОРТИНИ ЙИЛИГА 3 451,78 МИЛЛИОН КУБГА ОШИРАДИ.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 3 ноябрда қабул қилинган “2017 — 2021 йилларда углеводород хом ашёсини қазиб чиқаришни ошириш дастурининг биринчи босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтирилган.

Ҳужжатга кўра, “ERIELL Oilfield Services Middle East DMCC” (БАА) компанияси Ўзбекистонда 248 та газ ва 48 та нефть эксплуатация қудуқларини қуради ҳамда 328 та қудуқни мукаммал таъмирдан чиқаради.

Натижада табиий газ қазиб чиқариш ҳажмининг ўсиши йилига 6 356,1 миллион метр кубни ташкил этади. Шундан 3 451,78 миллион куби экспорт қилинади.

Газ конденсатлари бўйича кўрсаткичлар 114,72 минг тоннага, нефть бўйича эса –75,5 минг тоннага ўсади.

Лойиҳани амалга ошириш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ, унинг идоравий мансуб ташкилотлари ва «Natural Gas-Stream» ҚК масъул ҳисобланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар