17.02.2014 15:40
3840
Учувчи ўзи бошқараётган самолётни гаровга олди
РИА ахборот агентлигининг хабар беришича, Аддис-Абеба-Рим йўналиши бўйича парвоз амалга ошираётган самолёт лайнеридаги йўловчилар гаровга олингани ҳақида хабар берилган. Женева аэропортида келтирилган маълумотга кўра, Boeing 767-300 аэропортга маҳаллий вақт билан 6:10 да қўнган. Самолёт бортида 200 киши бўлган, улардан ҳеч бири жароҳат олмаган.
Полиция ва аэропорт вакилларининг берган маълумотларига кўра, самолётни гаровга олган шахс иккинчи учувчи бўлган. Ушбу самолёт Женевадаги аэропортга қўниши билан ўзини полиция ходимларига топширган ҳамда мамлакат ҳукуматидан бошпана сўраган.