1

Венесуэла АҚШнинг уч нафар дипломатини мамлакатдан чиқариб юборади

ДУНЁ 17.02.2014, 15:43
Венесуэла АҚШнинг уч нафар дипломатини мамлакатдан чиқариб юборади
Венесуэла президенти Николас Мадуро ўзининг телевидение орқали қилган мурожаатида АҚШ консулхонасининг уч ходимини мамлакатдан чиқариб юборишини маълум қилди. 

Президент уларни мамлакатдаги олий таълим муассасаларига келиб, талабаларни ҳукуматга қарши намойишлар қилишга ундаганликда айбламоқда. Шунингдек, мамлакат раҳбари АҚШ ҳукумати қаршилар билан яхши алоқада эканлигини ва уларга ҳукуматни ағдариш учун тайёргарлик қилишда ёрдам бераётганини айтиб ўтди.

Ўтган ҳафтада Венесуэла ички ишлар вазири Мигел Родригес талабалар намойиши фитна эканлиги ва улар чет элда тайёрларлик кўришганини айтиб ўтган.

16 феврал куни ҳам мамлакат пойтахти Каракасда минглаб талабалар иштирокида намойишлар ўтказилди. Бу ҳақда Интерфакс ахборот агентлиги хабар бермоқда.    Намойиш ташкилотчилари ҳукуматни намойиш қатнашчиларига куч ишлатганликда айбламоқда. Бу ўз навбатида ҳавфсизлик ходимлари билан тўқнашувларига олиб келди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1