18.02.2014 09:19
Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви «Жар» стадионида ўтказилади
Тошкентдаги «Жар» стадионида бўлиб ўтадиган учрашувда 2013 йилги Ўзбекистон чемпиони ва Кубоги соҳиби «Бунёдкор» ўтган мавсум вице-чемпиони «Локомотив»га қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, бунгача фақат бир марта Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви ўтказилган бўлиб, 1999 йили Фарғонада бўлиб ўтган учрашувда 1998 йилги Ўзбекистон Кубоги соҳиби «Навбаҳор» 1998 йилги Ўзбекистон чемпиони «Пахтакор»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этган эди.