АсосийДУНË

АҚШда музей ташриф буюрувчиси $1 миллионлик вазани синдириб қўйди

Майамидаги Perez Art Mueseum музейида хитойлик машҳур рассом ва архитектор Ай Вейвейнинг 1...

Майамидаги Perez Art Mueseum музейида хитойлик машҳур рассом ва архитектор Ай Вейвейнинг 16 та вазаси намойиш этилди.
    
Намойиш давомида ташриф буюрувчилардан бири қиймати 1 миллион АҚШ долларга тенг бўлган вазани синдириб қўйди. Маълум бўлишича, доминиканалик Максимо Каминеро музей фаолиятига қарши чиқиб, вазани атайлаб синдирган. Бу ҳақда Рейтер ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

У музейни фақатгина чет эл мамлакатларининг санъатини намойиш этаётганликда айблади. 

Бундан ташқари ҳибсга олинган Каминеро сешанба куни матбуот вакиллари билан учрашишини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар