“Афсуски, ҳакамлар буни ўз вақтида пайқашмади”, - деди Президент ҳукумат кегнашининг мажлисидан сўнг хоккей учрашуви ҳақида. У Россия ҳамда АҚШ учрашувини бошқарган ҳакамлар Россиянинг учинчи шайбасини ҳисобга олмай нотўғри қарорга келганликларини айтди.
Сочидаги қишки Олимпия ўйинлари доирасида бўлиб ўтган Россия-АҚШ хоккей жамоалари ўртасидаги учрашувда Россия терма жамоасининг учинчи шайбаси дарвоза ўз жойида бўлмаганлиги сабабли ҳисобга олинмади. Учрашувнинг асоссий вақтида 2:2 дуранг ҳисоби қайд этилди. Буллитларда эса АҚШ вакилларининг қўли баланд келди.
Бугун Россия терма жамоаси Норвегияга қарши ўзининг навбатдаги учрашувини ўтказади.