18.02.2014 12:07
4160
Япония автомобил компаниялари ўз фаолиятларини вақтинча тўхтатишди
Мамлакатда кузатилаётган ноқулуай об-ҳаво шароити туфайли компанияларга машина деталлари вақтида етиб келмаяпти. Toyota компанияси вакиллари корхоналарининг тўртдан учтаси шу кунларда яна ишга қайтишини маълум қилди.
Honda ҳам Токио шимолида жойлашган иккита корхонасининг фаолиятини вақтинча тўхтатди. Suzukiнинг эса учта корхонасини вақтинча ишламаяпти.
Японияда кузатилаётган совуқ ҳаво ва қор мамлакат автотранспорт ҳаракатини деярли тўхтатиб қўйди. Душанба куни Хонсю оролида юзлаб машиналар марказий трассаларнинг бирида тирбандликда қолиб кетди.
Шунингдек, ҳозирга келиб Японияда бу табиий офат обиқатида уммумий 850 киши жароҳат олди, 17 киши эса ҳалок бўлди.