19.02.2014 09:14
ЕЧЛ. "Барселона" "Манчестер Сити"дан устун келди(ВИДЕО)
1/8 финалидаги энг қизиқарли учрашув деб ҳисобланган “Манчестер Сити” ҳамда “Барселона” клублари ўртасидаги учрашувида “Барса”нинг қўли баланд келди. Бутун учрашув тенг курашлар билан ўтди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккичи бўлимда жарима майдончаси ичида Мессини йиқитган Демичелис ўйиндан четлатилди. Тўп олдига келган Месси пенальтидан унумли фойдаланди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида эса Дани Алвес ҳисобни 0:2га етказди.
Куннинг иккинчи учрашувида эса “ПСЖ” меҳмонда “Байер”ни йирик 0:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувда Иброҳимович дублга эришди.
Бугун яна икки учрашув бўлиб ўтади. “Арсенал” ўз майдонида “Бавария”ни қабул қилса, “Атлетико Мадрид” “Милан” меҳмони бўлади.
“Спорт” телеканали орқали “Арсенал” - “Бавария” учрашуви тўғридан-тўғри олиб берилади.