РОМИТАН ТУМАНИ МАДАНИЯТ ВА ИСТИРОҲАТ БОҒИДА “НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ” МАЖМУАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Ромитан тумани маданият ва истироҳат боғида “Нуронийлар маскани” мажмуаси фойдаланишга топширилди Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда кекса авлод вакилларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳаётий эҳтиёжларини таъминлаш борасида доимий ғамхўрлик кўрсатилаётгани таъкидланди.
Бой китоб фондига эга кутубхона, шахмат-шашка, тиббиёт, дам олиш хоналари, кексалар учун мўлжалланган махсус тренажёр зали ва чойхонадан иборат мазкур мажмуа мебель ва бошқа жиҳозлар билан таъминланган.
Тадбирларда Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди.