АсосийJamiyat

РЕСПУБЛИКА ОЛИЙ СУДИДА ТОШКЕНТ СОЛИҚ КОЛЛЕЖИ ЎҚУВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

'РЕСПУБЛИКА ОЛИЙ СУДИДА ТОШКЕНТ СОЛИҚ КОЛЛЕЖИ ЎҚУВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ'ning rasmi

Унда ўқувчиларга мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Президентимизнинг судлар фаолиятини янада кучайтириш, улар томонидан ижтимоий адолатни таъминлаш борасидаги ташаббуслари суд ҳокимияти фаолиятига янгича мазмун олиб киргани алоҳида таъкидланди.

Тадбирда судлар фаолиятидаги янгича ёндашувлар ҳақида тўхталиб ўтилди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.

Ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Олий суди фаолияти ҳамда Олий суд музейи билан яқиндан танишди.

    Бошқа янгиликлар