АсосийJamiyat

ЧЕГАРАЧИЛАРГА УЙ ТОПШИРИЛДИ

'ЧЕГАРАЧИЛАРГА УЙ ТОПШИРИЛДИ'ning rasmi

Қарши шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм чегара постларида хизмат қилаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга хизмат уйлари топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда соҳага алоқадор ташкилотлар вакиллари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, касб-ҳунар коллежларининг “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик клуби фаоллари иштирок этди.

Миришкор туманидаги “Узоқ чорвадори” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан замон талаблари асосида барпо этилган икки хонали уй-жойларда яшаш учун барча шароит яратилган.

Тадбирда ҳар бири 2 хонадан иборат 4 уй-жой ўз эгаларига топширилди. Ҳарбий оркестр томонидан ижро этилган Ватанни мадҳ этувчи мардонавор руҳдаги куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият бағишлади.

    Бошқа янгиликлар