АсосийJamiyat

КОНСТИТУЦИЯМИЗ ВА УНДАГИ НОРМАЛАР ТАРҒИБ ҚИЛИНДИ

'КОНСТИТУЦИЯМИЗ ВА УНДАГИ НОРМАЛАР ТАРҒИБ ҚИЛИНДИ'ning rasmi

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ташаббуси билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти мажлислар залида “Конституциямиз адолат манбаи ва мезонидир” мавзусида ўқув-семинар тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъул ходимлари, адвокатлар, таълим муассасалари вакиллари ва талаба ёшлар иштирок этишди.

Мазкур тадбирда маърузачилар томонидан Конституциямизнинг яратилиши тарихи, унга киритилган сўнги ўзгартириш ва қўшимчалар хусусида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, юртдошларимиз, айниқса, ёшларимиз қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш ҳамда Асосий қонунимиз қабул қилинганининг йигирма беш йиллик санасини кенг нишонлаш мақсадида муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 20 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши қабул қилинганлиги хусусида маърузачилар томонидан алоҳида тўхталиб ўтилди.

Мустақиллигимизнинг тамал тошини қўйган, эркин ва обод келажагимиз пойдеворини белгилаб берган Конституциямиз ва ундаги нормаларни тарғиб қилиш борасида жорий йилнинг ўтган дарвида Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳамкор ташкилотлар билан бирга бир қатор вазифаларни амалга ошириб келмоқдалар.

Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий асослари” ҳамда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида 10 та мавзу бўйича тарғибот материаллари тайёрланиб, тарғибот гуруҳларига етказилди.

    Бошқа янгиликлар