1

Божхоначилар 2400 дона аудио-видео кассета ва дискларнинг ноқонуний айланмасига чек қуйишди

ЖАМИЯТ 24.02.2014, 12:49
Божхоначилар 2400 дона аудио-видео кассета ва дискларнинг ноқонуний айланмасига чек қуйишди
Тошкент вилояти  божхоначилари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда  мамлакатимиз ва ҳорижда тайёрланган фильмлар, турли концертлар ва бошқа материалларни ноқонуний равишда кўпайтириб, муаллифликка оид ҳуқуқларни қўпол равишда бузаётган видеоқароқчиларга қарши қаратилган чора-тадбирларни мунтазам олиб боришмоқда.
 
Хусусан, қўшни давлатдан мамлакатимизга ўтиш учун “Ғишт-кўприк” чегара божхона комплексига пиёда холда кириб келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Л.Маркова ўзи томонидан тўлдирилган Т-6 шаклидаги божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона инспекторининг оғзаки сўрови вақтида айтилмаган 227 дона хорижий видео фильмлар ёзилган контрафакт DVD дисклар борлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Яна бир шунга ухшаш ҳолатда Россия Федерациясидан қўшни давлат орқали юртимизга юқорида келтирилган божхона масканига пиёда холда кириб келаётган фуқароси Ш.Ибрагимова божхона декларациясида ўзига тегишли жами 160 дона кино ва мусиқалар ёзилган контрафакт DVD дисклар борлигини қайд этишни гуё “унитиб қуйган”.
 
Шунингдек, Қозоғистон Республикасидан “Ғишт-кўприк” чегара божхона комплексига пиёда холда кириб келаётган фуқаро А.Тогаев ўзи томонидан тасдиқланган Т-6 божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона инспекторининг оғзаки сўрови вақтида айтилмаган “Lenovo” номли ноутбук хотирасига ёзилган 249 дона порнографик мазмундаги видеотасвирли электрон файллар борлиги аниқланган.
 
Такидлаш жоизки, ўтган 2013 йилдан шу кунга қадар Тошкент вилояти  божхона ходимлари бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борган чора-тадбирлар давомида аниқланган 80 дан ортиқ қонунбузарлик ҳолатларида салкам 2400 дона аудио-видео кассета ва турли форматдаги дискларнинг ноқонуний айланмасига чек қуйилган.
 
Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди. Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан ушбу йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1