1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наврўз байрамига тайёргарлик кўриш тўғрисидаги Қарори

ЖАМИЯТ 25.02.2014, 09:23
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наврўз байрамига тайёргарлик кўриш тўғрисидаги Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2014 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида Қарор имзолади.

Халқимиз учун шарқона янги йилнинг бошланиши, энг қадимий, асл миллий, энг ардоқли байрам бўлмиш Наврўз айёмини марказда ва жойларда ҳар томонлама пухта тайёргарлик билан кутиб олиш ва нишонлаш мамлакатимизда эзгу анъанага айланиб қолди.  Бугунги кунда ушбу умуммиллий байрамнинг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва таъсири, инсоннинг табиат билан уйғун бўлиб яшаши, унинг қалбида эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик каби олижаноб туйғуларни уйғотиш, жамиятимизда ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодимизни миллий қадрият ва анъаналаримиз руҳида камол топтириш борасидаги аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Ана шуларнинг барчасини инобатга олиб ҳамда Наврўз байрамини юксак савияда, муносиб тарзда нишонлаш мақсадида:

1. Байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий    қўмита   таркиби  1-иловага,   ижодий  гуруҳ  таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.  Ташкилий қўмита ва унинг ҳудудий бўлимлари Наврўз байрамини пойтахтимиз Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, барча шаҳар, туман ва қишлоқларда умумхалқ сайиллари шаклида кўтаринки руҳда ўтказишга қаратилган, “Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!” деган шиорни асосий ғоя сифатида ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.

2. Тадбирлар режасини тайёрлашда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин: Наврўз фаслида инсоннинг табиат билан ҳамоҳанг бўлиб, ўзини табиатнинг ажралмас бир қисми деб ҳис этишини ифода қиладиган, атроф-муҳитни, она заминни эъзозлаб, унинг неъматларини, бугунги тинч ҳаётни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшашга даъват этадиган маънавий-маърифий тадбирларни уюштириш;  жойларда бўлиб ўтадиган учрашув ва суҳбатларда, оммавий ахборот воситаларида Наврўз байрамининг тарихи, уни нишонлаш билан боғлиқ урф-одат, анъана ва қадриятларимизнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг ёритиш; мамлакатимизда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, барча юртдошларимиз учун севимли байрамга айланган Наврўзнинг руҳи ва фалсафасида мужассам бўлган аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, меҳру саховат, кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, кўмакка муҳтож инсонларга беғараз ёрдам бериш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш; янги деҳқончилик мавсумининг бошланиши, яшариш ва янгиланиш, қут-барака, ободлик ва фаровонлик рамзи бўлмиш  Наврўз фаслида маҳаллаларда, шаҳар ва қишлоқларимизда ҳашарлар, кенг кўламдаги ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган байрам дастурларига фольклор  гуруҳлари,  бадиий  ҳаваскорлик  жамоалари,  оилавий ансамбллар, бахши-шоирлар, шунингдек, профессионал ижрочилар ва истеъдодли эстрада артистларини танлов асосида жалб этиш;  байрам дастурларини тайёрлашда халқ ўйинлари, фольклор санъати намуналарига, эл-юртимизнинг дилидан чуқур жой олган, гўзал инсоний туйғуларни юксак пардаларда тараннум этадиган куй ва қўшиқлар, ўлан ва лапарларга кенг ўрин бериш.

3. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ҳамда жойлардаги ишлаб чиқариш корхоналари, хўжаликлар, жамғармалар ҳисобидан; Тошкент шаҳрида республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети  маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.

4. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Жаҳон” ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев зиммасига юклансин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1