25.02.2014 11:15
Солиқ қўмитаси даромад тўғрисида декларация топшириш ҳақида эслатиб қўйди
Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация солиқ тўловчининг олинган йиллик даромади тўғрисидаги ёзма аризасидан иборат бўлади.
Жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларациясига асосий иш жойи бўйича тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги маълумотнома илова қилинади.