АсосийSport

​ЧИПТАНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРГАНГА ЖАЗО БОР!

'​ЧИПТАНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРГАНГА ЖАЗО БОР!'ning rasmi

Чиптани қалбакилаштирганларга жазо бор!

Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев мамлакатда ўтказилиши режалаштирилган ЖЧ-2018 ўйинлари учун чиқариладиган чипталарни қалбакилаштиришга қарши кураш тўғрисидаги қонун лойиҳасини парламентда муҳокама қилиш учун тақдим этди.

Янги қонун лойиҳасига кўра, мундиал учрашувлари учун сотувга чиқарилган чипталарни қалбакилаштирган ёки ноқонуний савдосини йўлга қўйган шахс учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши мумкин. Шунингдек, ФИФА келишуви асосида учрашув ўтказилиши белгиланган майдонга кириш рухсатномасини ўзбошимчалик билан тақдим этган масъулларга ҳам жазо тайинланади.

Лойиҳада ёзилишича, юқорида санаб ўтилган ҳолатлар аниқлангудек бўлса, ҳуқуқбузарга нисбатан чипта баҳосининг 20-25 баробар қийматидаги жарима белгиланади. Агар бу кўринишдаги ҳуқуқбузарлик ҳолати мансабдор шахс томонидан амалга оширилса, у ҳолда жарима миқдори 4 баравар ортади.

    Бошқа янгиликлар