“Амалиёт эътирофи — 2017” якуни бўйича ўтказилган танловга 50дан зиёд талабадан 600 га яқин журналистик материал тақдим этилди. Иштирокчилар орасидан матбуот, радио, телевидение, интернет, спорт журналистикаси, журналистика соҳасига оид илмий изланиш каби асосий йўналишлар ҳамда журналистик жанрлар бўйича яна 17 та қўшимча номинация бўйича ғолиблар саралаб олинди. Улар диплом, рамзий статуэтка ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Бундан ташқари, етакчи оммавий ахборот воситалари ҳам ўз номинациялари билан қатнашди. Хусусан, “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти жамоаси Халқаро журналистика факультети талабаларидан бир гуруҳини “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти ижодий жараёнларини ўрганишдаги фаол иштироки учун” номинацияси бўйича эсдалик совғалари билан рағбатлантирди.
Анжуманда малакали журналист кадрлар тайёрлаш жараёнларини кучайтиришга доир таклиф, фикр-мулоҳазалар билдирилди.






